Андижон Давлат университети қошидаги ўқув астрономик обсерваториясининг очилиши 2008 йил 30 августда бўлди. Бу ЎзР ФА Астрономия институти
ва Андижон Давлат университети ўртасидаги ҳамкорлик ишлари натижасидар. Қурилиш учун жой Андижон шаҳри яқинидаги Боғишамол дам олиш ҳудудининг энг баланд нуқтаси танланди.
Обсерватория, Астрономия институтининг Андижон университетига берган бош кўзгусининг диаметри 30 см ли телескопи билан жиҳозланган. Андижондаги телескопдан
Фарғона водийсининг илмий ходимлари, шунингдек ҳаваскор астрономлар ва талабалар ҳам фойдаланишади.
Астрономия институтида илмий лойиҳалар билан бирга умумтаълим лойиҳалари ҳам бажарилади. Умумтаълим лойиҳаларнинг асосий вазифаси астрономия фанини оммалаштириш,
шунингдек астрономия бўлими бор ўқув юртларига ёрдам кўрсатишдан иборат. Бу лойиҳалар мақсади Республика Олий ўқув юртлари базасида илмий-ўқув
обсерваторияларнинг бутун тармоғини яратишдир.
Обсерваториядаги телескопда олийгоҳ талабалари лаборатория, курс ва битирув малакавий ишларини бажаришади.
Шуни таъкидлаш керакки бу интрументдан потенциал фойдаланиш на фақат амалий ўқув машғулотларини бажариш, балки
илмий-тадқиқот масалаларини ҳам бажариш имконини беради.
Обсерватория асбоблари
Reflecting Telescope 30см
(read more ...)Manufacture: Mounting type: german equatorial Primary mirror: diameter 300mm; Focal ratio: Type of optical system: Maksutov-Cassegrain system Equivalent focal length: 3438mm Equivalent focal ratio: Scale: 1mm = 1' Diameter of the central hole of the primary: Diameter of the Cassegrain mirror: Focal plane to be moved outside the surface of the primary: Diameter of the guiding tube: Finder tube AT-1: Limiting magnitude: