МЕНЮ
Бизнинг манзил
Ўзбекистон,100052, Тошкент ш.
Астрономическая 33
Тел. : +998 71 2358102
Факс: +998 71 2344867
E-mail: info@astrin.uz
Қарши Давлат университети қошидаги илмий-ўқув обсерваторияси

Обсерватория ҳақида

Ҳужжатлар ва Йўриқнома

Боғланиш

Обсерватория ҳақида
2014 йилда Қарши Давлат университетига 50 см ли телескоп ўрнатилиши режалаштирилган эди. Ўқув вазифаларини бажариш учун 50 см ли телескопнинг техник ҳолати ва модернизациясини батафсил таҳлили ўтказилди, ҳамда телескоп Қарши шаҳрининг ўқув обсерваториясига олиб келинди. 2014 йилнинг июл ойида 50 см ли телескоп Қарши Давлат университети ҳудудига ўрнатилди ва ундан самарали фойдаланишлари учун талабалар ихтиёрига топширилди.

Қарши Давлат университети қошидаги янги астрономик обсерваториядан фойдаланиш физика-математика бўлими талабаларига амалий машғулотларни ўтказиш, астрономия ва оптика бўйича лаборатория ишларини бажариш, мактаб, линей ва коллеж ўқувчилари учун илмий оммабоп маърузалар ўқиш имконини беради. Телескоп ёрдамидаги кузатишлардан фойдаланиб, талабалар бажариши учун янги лаборатория ишларини яратиш мумкин. Физика-математика йўналиши талабалари бевосита астрономик техника ва телескоплар билан танишишлари, шунингдек кузатишлар ўтказишлари ва олинган натижалардан фойдаланиб ўзларининг битирув малакавий ишларини ёзишлари мумкин.
Астрономия институтида илмий лойиҳалар билан бир қаторда умумтаълимий лойиҳалар ҳам бажарилади. Умумтаълим лойиҳаларнинг асосий вазифаси астрономияни оммалаштириш шунингдек, астрономия бўлимига эга ўқув юртларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади. Бу лойиҳалар доирасида Республикамиз олий ўқув юртлари базасида илмий-ўқув обсерваториялари тармоғини барпо этиш кўзда тутилади. Астрономия институти Республика олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда Андижон Давлат университети, Самарқанд Давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети, Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университети ва Қарши Давлат университетлари учун илмий-ўқув обсерваторияларни қуриб, фойдаланишга топширган.

Обсерватория телескопларида олийгоҳ талабалари лаборатория, курс ва битирув малакавий ишларини бажаришлари, шуни алоҳида таъкидлаш керакки, инструментларнинг имкониятидан потенциал фойдаланиш, нафақат амалий ўқув машғулотларини бажаришга, балки илмий тадқиқот ишларини ҳам бажариш имконини беради.

Ҳужжатлар ва Йўриқнома
Боғланиш
Қарши ўқув обсерваториси
Қарши Давлат университети
Ўзбекистон, 180103, Қарши ш., Кўчабоғ, 17
Тел. : (+998 75) 2253413
Факс: (+998 75) 2255701
E-mail: kardu@mail.ru, kasu_info@edu.uz
Масъул шахс: Куйлиев Б. Милиев Л.

© Улуғбек номидаги Астрономия институти,