МЕНЮ
Бизнинг манзил
Ўзбекистон,100052, Тошкент ш.
Астрономическая 33
Тел. : +998 71 2358102
Факс: +998 71 2344867
E-mail: info@astrin.uz
Нукус Давлат университети қошидаги илмий-ўқув обсерваторияси
2014 йилнинг октябрида Ажиниёзий номидаги Нукус Давлат педагогика университетига 20-см ли Meade LX90 (Schmidt-Cassegrain Telescopes) телескоп ўрнатилиши режалаштирилган. Телескоп Нукус Давлат педагогика университетига олиб бориш учун тайёр. Нукус Давлат педагогика университети ҳудудига телескопни ўрнатиш учун павильонни қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Нукус Давлат Педагогика институти – Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудидаги энг қадимий олий ўқув юртларидан бўлиб, у 1934 йили ўша вақтдаги пойтахт ҳисобланган Тўрткўл шаҳрида ташкил қилинган. Педагогика институти узоқ йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими саҳоси учун кадрлар тайёрлаб келган. Қорақалпоғистон Республикасининг деярли барча таниқли давлат арбоблари, жумладан, халқ хўжалиги, маданият ва фан арбоблари турли йилларда пединститутда таҳсил олган. Пединститутимизнинг аксарият битирувчилари Ўзбекистоннинг турли вилоятларида, шунингдек, Туркманистон, Қозоғистон ва чет давлатларда фаолият юритмоқда. 1976 йил Қорақалпоқ давлат педагогика институти базасида Нукус давлат университети ташкил этилган. 1991 йилда қайта ташкил этилган Нукус давлат педагогика институти эса Ўзбекистонда педагогик кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини юксалтириш борасида тараққий этаётган янги ёндашувнинг ўзига хос бир кўринишидир. 1992 йилдан эътиборан институт қорақалпоқ халқи эъзозлаган буюк аллома - шоир Ажиниёз номи билан аталиб келмоқда.

Нукус Давлат педагогика институти қошидаги янги астрономик обсерваториядан фойдаланиш физика-математика бўлими талабаларига амалий машғулотларни ўтказиш, астрономия ва оптика бўйича лаборатория ишларини бажариш, мактаб, линей ва коллеж ўқувчилари учун илмий оммабоп маърузалар ўқиш имконини беради. Телескоп ёрдамидаги кузатишлардан фойдаланиб, талабалар бажариши учун янги лаборатория ишларини яратиш мумкин. Физика-математика йўналиши талабалари бевосита астрономик техника ва телескоплар билан танишишлари, шунингдек кузатишлар ўтказишлари ва олинган натижалардан фойдаланиб ўзларининг битирув малакавий ишларини ёзишлари мумкин.

Астрономия институтида илмий лойиҳалар билан бир қаторда умумтаълимий лойиҳалар ҳам бажарилади. Умумтаълим лойиҳаларнинг асосий вазифаси астрономияни оммалаштириш шунингдек, астрономия бўлимига эга ўқув юртларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади. Бу лойиҳалар доирасида Республикамиз олий ўқув юртлари базасида илмий-ўқув обсерваториялари тармоғини барпо этиш кўзда тутилади. Астрономия институти Республика олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда Андижон Давлат университети, Самарқанд Давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети, Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университети ва Қарши Давлат университетлари учун илмий-ўқув обсерваторияларни қуриб, фойдаланишга топширган. Обсерватория телескопларида олийгоҳ талабалари лаборатория, курс ва битирув малакавий ишларини бажаришлари, шуни алоҳида таъкидлаш керакки, инструментларнинг имкониятидан потенциал фойдаланиш, нафақат амалий ўқув машғулотларини бажаришга, балки илмий тадқиқот ишларини ҳам бажариш имконини беради.

Ҳужжатлар ва Йўриқнома
Боғланиш
Нукус ўқув обсерваториси
Ажиниёз номидаги Нукус Давлат педагогика институти
Ўзбекистон, Нукус ш., 230105, А.Дўсназарова 104
Тел. : (+998 61) 2226510
Факс: (+998 61) 2226546
E-mail: nkspi_info@edu.uz
Масъул шахс:

© Улуғбек номидаги Астрономия институти,