МЕНЮ
Бизнинг манзил
Ўзбекистон,100052, Тошкент ш.
Астрономическая 33
Тел. : +998 71 2358102
Факс: +998 71 2344867
E-mail: info@astrin.uz
Низомий номидаги Педагогика университетига қарашли Паркентдаги илмий-ўқув обсерваторияси

Обсерватория ҳақида

Обсерватория асбоблари

Ҳужжатлар ва Йўриқнома

Расмлар

Боғланиш

Обсерватория ҳақида
 Астрономия институтида 2012 йилнинг 28 август куни янги ўқув обсерватория очилди. Ўқув обсерватория мактаб, коллеж ва лицейлар учун ўқитувчилар тайёрлайдиган Тошкент Давлат Педагогика университети талабаларига мўлжалланган. Янги обсерваторияга кўзгусининг диаметри 35 см ли телескоп ўрнатилди. Астрономия институти ходимлари томонидан модернизация қилинган ва дистанцион бошқарилувчи замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бу нарса юлдузлар осмонини кузатишда техник томонларни анча соддалаштиради. Обсерватория осмон жисмларини ўрганишга қизиқувчилар учун ҳамиша очиқ.
 Астрономия институтида илмий лойиҳалар билан бирга умумтаълим лойиҳалари ҳам бажарилади. Умумтаълим лойиҳаларнинг асосий вазифаси астрономия фанини оммалаштириш, шунингдек астрономия бўлими бор ўқув юртларига ёрдам кўрсатишдан иборат. Бу лойиҳалар мақсади Республика Олий ўқув юртлари базасида илмий-ўқув обсерваторияларнинг бутун тармоғини яратишдир.

 Обсерваториядаги телескопда олийгоҳ талабалари лаборатория, курс ва битирув малакавий ишларини бажаришади. Шуни таъкидлаш керакки бу интрументдан потенциал фойдаланиш на фақат амалий ўқув машғулотларини бажариш, балки илмий-тадқиқот масалаларини ҳам бажариш имконини беради.

Обсерватория асбоблари
Celestron 35см
(read more ...)

ПЗС камера
(read more ...)

Ҳужжатлар ва Йўриқнома
Боғланиш
Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети ўқув обсерваториси
Ўзбекистон, 100 052 Тошкент шаҳри
Астрономия кўчаси, 33-уй
Тел. : (+998 71) 2358102
Факс: (+998 71) 2344867
E-mail: info@astrin.uz
Масъул шахс: Асфандияров И. (ildar@astrin.uz)

© Улуғбек номидаги Астрономия институти,