МЕНЮ
Бизнинг манзил
Ўзбекистон,100052, Тошкент ш.
Астрономическая 33
Тел. : +998 71 2358102
Факс: +998 71 2344867
E-mail: info@astrin.uz
Хуш келибсиз!
Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг астрономик кузатувлар кўпйиллик анъана бўлиб қолган жойларида бир нечта обсерваториялар мавжуд. Бу дунёга машҳур Майданак баландтоғобсерваториясти, Китоб кенглик станцияси, Тошкентдаги Астрономия институти обсерваторияси, Суфа паст текислигида қурилаётган РТ-70 радиоастрономик обсерваторияси, шунингдек, сўнгги йилларда қурилган тўртта янги илмий-ўқув обсерваториялари.

Сайт бу янги ўқув обсерваторияларга бағишланган.
Сайтнинг мақсадлари: 1) Ўқув обсерваториялардаги – телескоплар, инструментлар, ўтказилаётган тадқиқотлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш. 2) Боғланиш учун маълумот тақдим этиш. 3) Талабалар, қатнашчилар, кузатувчиларга ҳар хил услубий қулланмаларни тақдим қилиш. 4) Сайтнинг асосий вазифаси ўқув астрономик обсерваториялари биргаликда фикр алмашиниш учун умумий майдонча яратиш ҳисобланади.

Президент И.А.Каримовнинг фан ва таълимни ривожлантириш ва кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини амалга ошириш бўйича топшириқларини бажариш доирасида бугунги кунда астрономия бўйича мутахассисларни тайёрлаш тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Астрономия фани мамлакатнинг ҳамма мактаб, ўрта махсус, ихтисослашган ўқув муассасаларининг ўқув дастурларига киритилган. Негаки, астрономия фани ўсиб келаётган авлоднинг илмий дунёқарашини, коинотни ва атрофимизни ўраб турган дунёни ўрганишга бўлган интилишни шакллантирадиган асосий фанлардан бири ҳисобланади. Ушбу жабҳага йўналтирилган, чуқурлаштирилган таълим мамлакатнининг тўққиз олий ўқув юртида амалга оширилмоқда. Бу эса мамлакатимиз ва халқаро тажрибаларга шунингдек, халқимизнинг улкан илмий ва маданий меъросига асосланган давлат таълим стандартларига тўла мос келади.

Шу билан бирга астрономия йўналишида кадрлар тайёрловчи олий ўқув юртларини махсус ўқув ускуналари билан таъминланиши ҳар доим ҳам замонавий талабларга мос келмаган. Президент И.А.Каримовнинг “Олий ўқув юртларининг моддий техник баъзасини мустахкамлаш ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора тадбирлари” тўғрисидаги 2011 йилнинг 20 майидаги қарори ўқув жараёнини мукаммаллаштириш, олий ўқув юрти ўқитувчи ва талабаларини илмий тадқиқот фаолиятига жалб қилиш бўйича кенг имкониятлар очиб берди.

Ушбу қарорни бажариш доирасида ЎзР ФА Астрономия институти бир қатор олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда астрономия илмий-ўқув марказларини яратиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу марказларда талабалар нафақат амалий машғулотларда қатнашишлари балки, жиддий илмий изланишларда ҳам иштирок этишлари мумкин. Ўрта Осиёдаги биринчи астрономик ўқув обсерваторияси Самарқанд давлат университети қошида очилган эди. Сўнгра яна учта ўқув обсерваториялари ташкил этилди, булар – Андижон давлат университети қошида, Ўзбекистон Миллий университети қошида ҳамда Низомий номидаги Педагогика университети қошида. Қарши ҳамда Нукусда обсерваториялар барпо этиш режалаштирилган.

© Улуғбек номидаги Астрономия институти,